Ubisoft видеоўйин гиганти асосчиларидан бири Клод Гийемо Францияда авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлди

Ubisoft видеоўйин гиганти асосчиларидан бири Клод Гийемо Францияда авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлди

Бу ҳақда Le Figaro ва Ouest-France нашрлари хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, у жума куни кечқурун Ла-Боль шаҳрида ҳалокатга учраган икки моторли Cessna 421 самолётини бошқараётган бўлган. Cessna самолёти Ла-Боль аэродроми яқинидаги буғдой даласига қулаган.

Терговга яқин манбанинг сўзларига кўра, Ubisoft асосчиларидан бири бўлган Гийемо ҳалокат қурбонлари бўлган икки кишидан бири эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: