Бухорода давлатга 746,4 млн сўмлик зарар етказилди

Бухорода давлатга 746,4 млн сўмлик зарар етказилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.M.” фермер хўжалиги масъул шахслари “Халқобод” массивидаги яйлов ер майдонидан ўзбошимчалик билан 785,7 м3 қум-шағал аралашмасини ноқонуний равишда қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 746,4 млн сўмлик зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 196-1-моддаси (фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: