Францияда икки кун давом этган кучли иссиқ ҳаво оқибатида 18 киши вафот этди

Францияда икки кун давом этган кучли иссиқ ҳаво оқибатида 18 киши вафот этди

Reuters агентлиги маълумотига кўра, қурбонлар орасида машина ичида қолиб кетган икки ва тўрт ёшли икки нафар бола ҳам бор.

Яна уч киши — 80 ёшдан 95 ёшгача бўлган фуқаролар иссиқ уриши оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Қолган 13 киши эса чўмилиш учун хавфли жойларга кириб, чўкиб кетган.

Шу билан бирга, Европанинг бир нечта шаҳарларида 22 июнь куни ҳарорат бўйича янги рекордлар ўрнатилди. Мутахассислар бу ҳолатни Шимолий Африка ва Саҳройи Кабир томонларидан келган иссиқ ҳаво оқими билан изоҳламоқда.

Европанинг катта қисмига таъсир кўрсатаётган бу жазирама тўлқин “Омега блоки” сифатида танилган. Бунга сабаб, атмосферадаги ҳаво оқимлари юнон алифбосидаги Ω (омега) ҳарфига ўхшаш шакл ҳосил қилади: марказда иссиқ ҳаво тўпланади, унинг икки томонида эса нисбатан салқин ҳаво жойлашади. Шу туфайли иссиқ ҳаво узоқ вақт бир ҳудуд устида сақланиб қолиб, кучли иссиқ тўлқинларини юзага келтирмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: