Венесуэладаги иккита кучли зилзила оқибатлари деярли 7 миллион кишининг ҳаётига салбий таъсир қилади

Венесуэладаги иккита кучли зилзила оқибатлари деярли 7 миллион кишининг ҳаётига салбий таъсир қилади

Бу ҳақда Reuters агентлиги БМТ ҳисоботига таяниб хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, вайронагарчилик кўлами ўсишда давом этмоқда. Қурбонлар сони 920 нафарга етган, минглаб одамлар жароҳатланган. Шунингдек, 50 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Зилзилалардан Венесуэланинг Каракас ва Ла-Гуайра ҳудудлари энг кўп зарар кўрди, бу ерларда аҳоли ва қутқарувчилар вайроналарни қўлда тозалашни давом эттирмоқда. Офат зонасига хорижий қутқарув гуруҳлари ва гуманитар ёрдам етиб келмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: