Нидерландия 2030 йилга бориб армия сафини 100 мингдан ортиқ кишига етказади
Нидерландия 2030 йилга бориб армия сафини 100 мингдан ортиқ кишига етказади — мамлакат Мудофаа вазирлиги.
Қиролликнинг янги мудофаа доктринасида асосий эътибор дронлар, сунъий интеллект, киберхавфсизлик, космос, узоқ масофали қуроллар ва захира кучларига қаратилмоқда.
Нидерландия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, мамлакатга дунёдаги ўзгаришларга тезроқ жавоб бера оладиган ва жанговар ҳаракатларга узоқроқ бардош бера оладиган армия зарур.
