Қирғизистонда «э» ҳарфини «е» билан алмаштириш таклифи ортидан қизғин мунозаралар бошланди
Давлат тили ва тил сиёсати бўйича миллий комиссия экспертлар гуруҳи «э», «ц», «щ», «ъ», «ь», «ю», «ё» ва «я» ҳарфларини фақат хорижий сўзларда қолдиришни таклиф қилишди. Улар бу қирғиз тилини ўрганишни осонлаштиради, деб ҳисоблашади.
Ушбу таклиф ижтимоий тармоқларда бир неча кундан бери қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кўпчилик қирғиз тилида жуда кўп ишлатиладиган «э» ҳарфини алмаштиришга қарши, дею ёзмоқда.
