Германиянинг WELT нашри Украинадаги урушни 2022 йилдаёқ якунлаши мумкин бўлган махфий ҳужжатни эълон қилди
Германиянинг WELT нашри Украинадаги урушни 2022 йилдаёқ якунлаши мумкин бўлган махфий ҳужжатни эълон қилди.
Шартномада 2022 йил 15 апрелда Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда Украинани қуйидагилардан воз кечиши белгиланган эди:
НАТО аъзолиги;
ядро қуролини ишлаб чиқариш ва эгалик қилиш;
иттифоқчиларнинг ҳарбий ёрдами ва уларнинг ҳудудида хорижий қўшинларнинг иштироки;
бошқа давлатлар фойдаланиши учун ўз инфратузилмасини (жумладан, аэродромлар ва денгиз портларини) бериш;
Бунга жавобан эса Россия қуйидагиларни ўз зиммасига олиши керак эди:
Келажакда Украинага ҳужум қилмаслик;
Бошқа давлатлардан Украина учун хавфсизлик кафолатларига қаршилик қилмаслик ва ҳужум содир бўлган тақдирда 3 кун ичида Киевга ёрдам кўрсатиш.
Келишувга кўра, Россия, шунингдек, Донетцк ва Луганск вилоятларининг босиб олинган қисмларини ҳамда Қрим устидан назоратни сақлаб қолар эди.
Украина Қуролли кучлари сони ва ҳарбий техника миқдори бўйича Москва 85 минг, Киев 250 минг киши бўлишини талаб қилган.