Трамп ўзини АҚШ асосчилари қаторига қўшди

Трамп ўзини АҚШ асосчилари қаторига қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқларда Рашмор тоғидаги машҳур ёдгорлик мавзусида тайёрланган видеони намойиш қилди.

Видеода АҚШ тарихидаги тўрт президент — Жорж Вашингтон, Томас Жефферсон, Теодор Рузвельт ва Авраам Линкольн тасвирланган ёдгорлик композицияси асосида яратилган олтин бюст кўрсатилган. Унда Трампнинг қиёфаси ҳам мазкур президентлар қаторига қўшилган.

Мазкур видео Трампнинг расмий ижтимоий тармоқ саҳифасида эълон қилинган.

Айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, композиция британиялик рассом Ян Александер томонидан тайёрланган. У аввалроқ Дональд Трамп тасвири туширилган шартли 250 долларлик банкнота дизайнини ҳам ишлаб чиққан эди.

Рашмор тоғидаги миллий ёдгорлик АҚШ тарихида муҳим ўрин тутган тўрт президент хотирасига бағишланган бўлиб, мамлакатнинг давлатчилик тарихи рамзларидан бири ҳисобланади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: