Хитой Марказий Осиёни “пойлаш” учун 1 000 дан ортиқ сунъий йўлдошдан иборат тизим яратмоқда
Лойиҳада Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон ҳам иштирок этмоқда. Расман у иқлим ўзгариши ва табиий офатларни кузатиш учун мўлжалланган.
Eurasianet таъкидлашича, масофадан туриб кузатувчи сунъий йўлдошлар “осмондаги кўзлар” ҳисобланади ва фуқаролик ҳамда ҳарбий мақсадларда қўлланилиши мумкин бўлган маълумотларни йиғиш имкониятига эга. Нашрга кўра, мазкур лойиҳадаги йўлдошлар Хитойга тегишли бўлади, йиғилган маълумотлар ҳам Хитойда қайта ишланади. Марказий Осиё давлатларининг эса улардан фойдаланиш имконияти чекланган бўлади.
