Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси 2 ёшли фарзанди билан оғир аҳволга тушиб қолган фуқаронинг Ватанга қайтишига кўмаклашди
Аёл турмуш ўртоғи ноқонуний меҳнат фаолияти учун депортация қилингач, Бош консулхонага ёрдам сўраб мурожаат қилган. Унинг даромади ижара ҳақи, озиқ-овқат ва бошқа зарур харажатларни қоплашга етмагани сабабли оила оғир моддий аҳволга тушиб қолган.
Миграция агентлиги ҳузуридаги жамғарма маблағлари ҳисобидан оилага Владивосток – Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар расмийлаштирилди. Бош консулхона ходимлари эса аёл ва унинг фарзандини парвозга қадар кузатиб қўйди.
