Дорихона юритадиган 74 та тадбиркор фаолияти вақтинча тўхтатилди

Дорихона юритадиган 74 та тадбиркор фаолияти вақтинча тўхтатилди

Бугунги кунда республикамизда 14 мингга яқин дорихона фаолият юритмоқда. Уларнинг фаолиятини қонунчилик асосида назорат қилиш, лицензия талаблари ижросини таъминлаш ҳамда дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 634 та назорат тадбири ўтказилди.

Текширувлар натижасида қонунчилик талабларини қўпол равишда бузган 74 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти вақтинча тўхтатилди, 33 та дорихонанинг лицензияси бекор қилинди, яна 64 та ҳолат юзасидан суд органларида ишлар кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, ноқонуний дори савдосининг олдини олиш мақсадида 50 дан ортиқ тушунтириш тадбири ташкил этилиб, уларда 4 мингдан зиёд соҳа мутахассиси қамраб олинди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: