Ўзбекистон семизлик бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда
ЖССТ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга. Мамлакат дунё рейтингида 59-ўринни эгаллади.
Қарийб 3 миллион бола ва ўсмир, шунингдек, 15–49 ёшдаги аёлларнинг 40%дан ортиғи семизлик муаммосига дуч келган.
Мутахассислар асосий сабаблар сифатида нотўғри овқатланиш, ортиқча туз истеъмоли ва камҳаракат турмуш тарзини кўрсатмоқда. 2060 йилга бориб иқтисодий зарар 21,6 млрд долларга етиши мумкин.
