Сурхондарёда юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланди
Аномал иссиқ туфайли Сурхондарё вилоятида оғир юк автомобиллари ҳаракатига вақтинча чеклов жорий этилди.
Ҳар куни соат 10:00 дан 19:00 гача ҳаво ҳарорати 42–44°C гача кўтарилиши муносабати билан асфалт йўлларни сақлаш мақсадида юк машиналари ҳаракати чекланади.
Чеклов Термиз шаҳри, туман марказлари ҳамда уларни боғловчи умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида амал қилади.
