Испания Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ЖЧ-2026 финалига йўл олди
АҚШнинг Техас штати, Арлингтон шаҳридаги АТ&Т стадионида бўлиб ўтган ярим финал учрашувида Испания Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг 20-дақиқасида Ламин Ямалга нисбатан қоида бузилгач, ҳакам пенальти белгилади. Микел Оярзабал белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Орадан саккиз дақиқа ўтиб, Испания иккинчи голни уриб, устунлигини мустаҳкамлади.
Мазкур ғалаба билан Луис де ла Фуэнте шогирдлари Францияга қарши йирик турнирлар ярим финалидаги ғалабали церийасини давом эттирди. Аввалроқ Испания Евро-2024 ярим финалида Францияни 2:1, 2025 йилги UEFA Миллатлар лигаси ярим финалида эса 5:4 ҳисобида мағлуб этганди.
Эндиликда Испания 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида Аргентина ва Англия ўртасидаги иккинчи ярим финал ғолиби билан чемпионлик учун баҳс олиб боради.
