Бухоро ва Сурхондарёдаги қатор давлат боғчалари вақтинча ёпилади
Бухоро ва Сурхондарё вилоятларидаги бир қатор давлат мактабгача таълим ташкилотлари аномал иссиқ ҳаво сабабли вақтинча ўз фаолиятини тўхтатади.
Масъулларнинг маълум қилишича, ушбу қарор мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, кучли иссиқнинг салбий таъсирини олдини олиш мақсадида қабул қилинган.
Боғчалар фаолияти ҳаво ҳарорати меъёрий ҳолатга қайтгач қайта тикланиши кутилмоқда.
