Раҳбарларни саралашда сунъий интеллектдан фойдаланилади

Раҳбарларни саралашда сунъий интеллектдан фойдаланилади

Шавкат Мирзиёев янги авлод раҳбар кадрларини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.

Янги тизимга кўра, раҳбарликка номзодларни баҳолашда эскича “обективка” амалиётидан воз кечилиб, сунъий интеллект асосидаги рақамли портфолио жорий этилади.

Шунингдек, 2030 йилгача 1,5 минг нафар истиқболли раҳбар кадрлар захираси шакллантирилиб, раҳбарлик лавозимлари учун очиқ ТОП-100 танлови йўлга қўйилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: