Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди
Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ЖЧ-2026 ярим финали тугаганидан сўнг Аргентина терма жамоаси ўйинчиси Валентин Барко билан тортишиб қолди.
Инглизлар ўйин охирида иккита гол ўтказиб юбориб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Ҳакамнинг якуний ҳуштагидан сўнг дарҳол Беллингем ўз жамоадошлари билан ғалабани нишонлаётган Валентин Барконинг бошига зарба берди.
The Touchline хабарига кўра, Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси аргентиналик футболчидан бежизга ғазабланмаган: манбага кўра, 21 ёшли «Страсбург» футболчиси бутун ўйин давомида захира ўриндиғидан туриб Англия терма жамоаси ўйинчиларини провокация қилган. Энцо Фернандес 85-дақиқада ҳисобни тенглаштирганида, Барко ўз жамоаси билан байрам қилиш ўрнига инглизларни мазах қилишни афзал кўрган.
