Тошкентда патрул мотоцикли ва Onix иштирокидаги фожиали ЙТҲ юз берди
Жорий йилнинг 16 июл куни соат 18:30 атрофида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида патрул хизмати мотоцикллари ва Onix автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, уч нафар ЙПХ инспектори патрул мотоциклларида Дўрмон йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда Ғазалкент кўчасидан чорраҳага кириб келган Onix русумли автомобиль билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида патрул мотоциклини бошқариб келган ЙПХ инспекторларидан бири олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Тан жароҳати олганларга тиббий ёрдам кўрсатилган.
ЙҲХХ ижтимоий тармоқларда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси кортежни кузатиб бориш вақтида содир бўлгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдириб, асоссиз маълумотларни тарқатмасликка чақирди.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
