Пеленинг футболкаси аукционда 4,9 миллион долларга сотилди

Пеленинг футболкаси аукционда 4,9 миллион долларга сотилди

Афсонавий бразилиялик ҳужумчи Пеленинг 1958 йилги Жаҳон чемпионати финалида кийган футболкаси Нью-Йоркдаги Sotheby’s аукционида 4,9 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

 

Турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида 17 ёшли Пеле дубль муаллифи бўлиб, Бразилиянинг Швеция устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонишига ҳисса қўшган. Ўша ғалаба бразилияликларга ўз тарихидаги илк Жаҳон чемпионлигини олиб келган эди.

 

Лот учун бешта харидор кураш олиб борди. Аукцион ғолибининг исми ошкор этилмади. Сотилган футболка футбол аукционлари тарихидаги энг қимматбаҳо иккинчи лотга айланди. Фақатгина Диего Марадонанинг 1986 йилги Жаҳон чемпионати чорак финалида Англияга қарши ўйинда кийган футболкаси қимматроқ баҳоланган. У 9,3 миллион долларга сотилган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: