Япониянинг Токио яқинидаги ҳарбий базасида ёнғин содир бўлди
Токиодан шимолда жойлашган Япония қуруқликдаги ўз-ўзини мудофаа кучларининг Асака базасида ёнғин содир бўлди.
Бу ҳақда NHK ёзади.
«Япония ўз-ўзини мудофаа кучларининг Асакадаги гарнизони ҳудудида <…> ёнғин чиқди… ўт мажмуа ҳудудидаги чиқиндиларни утилизация қилиш майдончасида бошланиб, қўшни омборхонага ўтган», — дейилади нашрда.
Воқеа жойида ўт ўчириш экипажлари ишламоқда. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
