Хитойдан Россияга автомобил етказиб бериш кескин ошди
Хитой 2026 йилнинг январ-июн ойларида Россияга енгил автомобиллар экспортини қиймат жиҳатидан 134,7 фоизга ошириб, 6,24 миллиард долларга етказди. Бу ҳақда ХХР Бош божхона бошқармаси маълум қилди.
2025 йилнинг мос даврида етказиб бериш қиймати 2,66 миллиард долларни ташкил этган эди.
Бир йил ичида енгил автомобиллар экспорти 3,58 миллиард долларга ошди.
