Нигерияда тирбандликда қолган 300 га яқин машина ёниб кетди
Бир кун аввал Нигерияда тирбандликда қолган 300 га яқин машина ёниб кетди. Қурбонлар бор.
Ҳодиса мамлакатнинг Риверс штатида, нефтни қайта ишлаш заводи яқинидаги шосседа содир бўлган. Катта тирбандлик юзага келиши натижасида, ёнилғи ташувчи танкер тиқилиб қолди. Кутилмагандан у портлади ва ёнғин яқин атрофдаги транспортларни қамраб олди. Дастлабки маълумотларга кўра, 5 киши ҳалок бўлган.