Трамп Эрондан қасос олишга ваъда берди
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлган ҳар бир америкалик ҳарбий учун Теҳрон «бир неча баробар жавоб қайтаради», деб баёнот берди.
Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида мудофаа вазири Пит Хегсет, Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси раиси Дэниел Кейн ҳамда мамлакат ҳарбий раҳбариятига тегишли чоралар кўриш бўйича топшириқ берганини маълум қилди.
«Эрон ҳар сафар америкалик аскарни ўлдирса, бунинг учун бир неча баробар жавоб қайтаради», — деб ёзди Оқ уй раҳбари. Бироқ у Вашингтон қандай аниқ чоралар кўришини очиқламаган.
Трампнинг бу баёноти дам олиш кунлари Эроннинг Иордания ҳудудига уюштирган ҳужуми оқибатида икки нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар ортидан, можаро янада кескинлашиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар фонида янгради.
Шу билан бирга, АҚШ маъмурияти вакиллари турлича баёнотлар бермоқда. Давлат котиби Марко Рубио аввалроқ Эрон билан келишувга эришиш имконияти мавжудлигини айтган эди. Оқ уй эса июнь ойида ўтказилган сўровнома натижаларига таяниб, икки давлат ўртасидаги ўзаро англашув меморандумини қўллаб-қувватлаш мавжудлигини маълум қилган.
ОАВ маълумотларига кўра, Трамп аввалроқ маслаҳатчиларига Эронни ўз режаларидан бехабар қолдиришни маъқул кўриши, шунинг учун амалда бажариш нияти бўлмаса ҳам, кескин таҳдидлар билан чиқиш қилиши ҳақида айтган.
