Россияда ҳар қандай жиноят учун судланган хорижликлар энди мамлакатда яшай олмайди
Давлат думаси тегишли қонун лойиҳасини қабул қилди.
Шунингдек, бундай ҳолат аниқланган тақдирда илгари берилган яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) ёки вақтинча яшаш рухсатномаси (РВП) ҳам бекор қилинади.
Қонунга мувофиқ, 14 ёшдан ошган хорижий фуқаролар вақтинча яшаш рухсатномаси (РВП) ёки яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) олиш учун ариза беришдан камида уч ой олдин Россия ИИВга судланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома ёки қайси жиноят учун судлангани ҳақидаги ҳужжатни тақдим этиши шарт.
