Туркия президенти Эрдўғанга қарши бир неча марта суиқасд қилишга уринишган — Тürkiye газетаси

Туркия президенти Эрдўғанга қарши бир неча марта суиқасд қилишга уринишган — Тürkiye газетаси

Нашрнинг хабар беришича, Туркияда тақиқланган ва террорчи ташкилот деб эълон қилинган Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги FETO ташкилоти 2016 йил июл ойида давлат тўнтаришига уринишдан олдин ва ўша вақтнинг ўзида президент Ражаб Тоййиб Эрдўғанга бир неча бор суиқасд қилишга ҳаракат қилган.

Туркия Мудофаа вазирлигининг киберхавфсизлик масалалари учун масъул бўлган истеъфодаги бригада генерали Иброҳим Буюкбошнинг сўзларига кўра, дастлаб Эрдўғанга суиқасдни ҳарбий машғулотлар пайтида амалга ошириш режалаштирилган, бироқ махсус хизматлар бир қатор шубҳали ҳолатларни қайд этган ва президентнинг ушбу машғулотларда иштирок этиш дастури бекор қилинган.

Кейинчалик турк хавфсизлик кучлари Эрдўғанни 1981 йилда Миср президенти Анвар Садатга қарши ҳарбий парадда уюштирилган суиқасдга ўхшаш кўринишда ўлдириш режалаштирилгани ҳақида маълумот олган.

Туркия етакчисига навбатдаги суиқасд 2016 йил 15 июлда, давлат тўнтаришига уриниш чоғида амалга оширилиши режалаштирилган. Мазкур режага кўра, Эрдўған Мармарисдаги меҳмонхонада асирга олиниши, хорижий давлат самолётига олиб чиқилиши ва ҳавода ўлдирилиши керак эди. Бу режа президент меҳмонхонани исёнчи гуруҳ келишидан олдин тарк этгани сабабли амалга ошмаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: