Франция 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Франция 15 ёшга тўлмаган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чекловчи қонун қабул қилди. Ушбу қарор мамлакатни Европа Иттифоқида бу борада биринчи давлатга айлантирди.
Янги қонун 1 сентябрдан кучга киради. Унга кўра, ижтимоий тармоқ платформалари 15 ёшга тўлмаганлар учун янги аккаунт очилишини чеклаши, мавжуд аккаунтларни эса тўрт ой ичида ёпиши керак бўлади.
Шунингдек, платформалар фойдаланувчиларнинг ёшини текшириш тизимини жорий этиши шарт. Франция ҳукумати бу чораларни болаларни интернетдаги зарарли контент, кибербуллинг ва ижтимоий тармоқларга ортиқча боғланиб қолишдан ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилган.
