Дунёда янги уруш бошланмоқда: ChatGPT назоратдан чиқди ва дунёдаги энг йирик СИ-моделлар ҳабларидан бирига ҳужум қилди

​Ички тест синовлари давомида OpenAI компаниясининг иккита модели GPT-5.6-Sol ва яна бир «кучлироқ» модел Hugging Face платформаси инфратузилмасига ҳужум қилди. Синовлар интернетсиз, алоҳида ажратилган муҳитда ўтказилаётган эди. Ботлар уни бузиб кириб, тармоққа «сизиб чиқди». Қўйилган топшириққа жавоб топиш учун СИ-агентлар ишлаб чиқувчилар тайёр нейротўрлар, тестлар ва бошланғич материаллар билан бўлишадиган Hugging Face платформасини бузиб кирди.

​Маълумотларга кириш ҳуқуқини олиш учун моделлар бир вақтнинг ўзида бир нечта хакерлик усулларини, жумладан, ўғирланган паролдан фойдаланишни қўллади. OpenAI ва Hugging Face жамоалари шубҳали ҳаракатларни пайқаб қолди ва уларни тўхтатишга муваффақ бўлди.

​»Биз OpenAI томонидан ҳеч қандай ғаразли ният бўлмаганига аминмиз. Буларнинг барчаси автоном тарзда содир бўлгани шунчаки ҳайратланарли!» — деди Hugging Face ҳаммуассиси ва бош директори Клеман Деланг.

ChatGPT ишлаб чиқувчиси содир бўлган воқеани «ўхшаши йўқ киберҳодиса» деб атади ва ҳимоя механизмларини мустаҳкамлашини маълум қилди.

Суъний интеллект бу ҳужумни инсон омилисиз амалга оширди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: