Япониялик талаба дунёдаги энг кичик одамсимон роботни ишлаб чиқди
Япониялик талаба дунёдаги энг кичик одамсимон роботни ишлаб чиқди ва Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.
Қурилманинг баландлиги бор-йўғи 5,77 сантиметрни ташкил этади, бу аввалги рекордчидан деярли уч баробар кичик.
Электрон гуманоид ихтирочиси Мицуя Тацухико Нагоя технология институти аспирантидир. У ўзининг биринчи роботини 10 ёшида ясаган – бу қўллари ва оёқларини ҳаракатга келтирадиган оддий қурилма эди. Ўрта мактабда йигит робототехника масаласида танаффус қилди, аммо университетга ўқишга киргач, у яна шу севимли машғулоти билан шуғулланди. Бир куни у Японияда энг кичик одамсимон робот ихтиро қилингани ҳақидаги мақолани ўқиди, лекин кейинчалик бу рекорд янгиланди. Кейин Тацухико унвонни ўз мамлакатига қайтаришга қарор қилди, деб хабар беради mir24.tv.
У роботнинг қисмларнинг параллел улаш ҳисобига унинг ўлчамини имкон қадар қисқартиришга муваффақ бўлди, деб хабар беради Гиннеснинг рекордлар китоби сайти.