ЮНЕСКО Яқин Шарқдаги 6 та ёдгорликни хавф остида деб тан олди — Al Jazeera

ЮНЕСКО Яқин Шарқдаги 6 та ёдгорликни хавф остида деб тан олди — Al Jazeera

​Қарор ҳарбий ҳаракатлар зоналаридаги ёдгорликларнинг йўқ қилиниш хавфи сабабли шошилинч процедура доирасида қабул қилинди.

​Рўйхатга қуйидагилар киритилди:

Себастия (Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили) — археологик қолдиқлар замонавий Наблус шаҳри яқинида жойлашган бўлиб, темир давридан (Исроилия подшоҳлиги пойтахти) ислом ҳукмронлиги давригача бўлган босқичларни қамраб олади. Фаластин томони объектни Исроилнинг миллий парк яратиш учун ён-атрофдаги ерларни экспроприация қилиш режаларидан ҳимоя қилишни талаб этмоқда.

Мамлакат жанубидаги Амел тоғи ҳудудида жойлашган бешта Ливан қалъаси, улар орасида ўрта асрларга оид Бофор цитадели (қалъаси) ҳам бор. Май ойи охирида Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац қалъа ЦАХАЛ назорати остида эканини маълум қилган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: