Исроилдаги Ўзбекистон элчихонаси фуқароларни огоҳлантирди 

Исроилдаги Ўзбекистон элчихонаси фуқароларни огоҳлантирди 

Тел-Авивдаги дипломатик ваколатхона Яқин Шарқдаги вазият кескинлашиши эҳтимоли сабаб мамлакатдаги Ўзбекистон фуқароларини ҳушёр бўлишга чақирди.

Шу билан бирга, элчихона Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларига расмий хавфсизлик кўрсатмаларига амал қилиш, бошпаналар жойлашувини олдиндан билиб қўйиш, эҳтиёткор ҳаракатланиш ва фақат расмий манбаларга таянишни тавсия этди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: