BMW 2035 йилгача дунё бўйлаб 8 минг иш ўрнини қисқартиради
Германиянинг BMW компанияси 2035 йилгача бутун дунё бўйлаб 8 минг нафар ходимни қисқартириш режасини эълон қилди. Қисқартиришлар асосан Германияда амалга оширилади.
Иш ўринлари мажбурий ишдан бўшатишлар орқали эмас, балки ихтиёрий компенсация дастурлари ва табиий равишда бўшайдиган лавозимларни тўлдирмаслик ҳисобига қисқартирилади.
Компания бу қарорни бозордаги суст талаб, рақобатнинг кучайиши ҳамда сунъий интеллект ёрдамида ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган қайта ташкил этиш дастури билан изоҳламоқда.
