UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи — The Telegraph 

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи — The Telegraph 

Нашр манбаларига кўра, UEFA’га аъзо бўлган барча 55 миллий ассоциация, агар Инфантино ўз ихтиёри билан истеъфога чиқмаса, уни ишончсизлик вотуми орқали лавозимидан четлатиш ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёр. Қайд этилишича, бундай овоз бериш жараёнини бошлаш учун UEFA’нинг камида 43 аъзоси розилиги етарли ҳисобланади.

«FIFA’нинг собиқ президенти Зепп Блаттер билан боғлиқ коррупция можаролари даврида Инфантино UEFA’ни FIFA’дан ажратиб олиш ва муқобил халқаро футбол ташкилотини тузиш ғоясини яширинча ишлаб чиққан. Айни вақтда эса UEFA худди шундай ёндашувни Инфантинонинг ўзига нисбатан қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ Жанни Инфантино ва FIFA танқидлар ҳамда турнирни бойкот қилиш таҳдидлари сабаб ЖЧ ҳуқуқларининг бир қисмини Доналд Трамп куёви Жаред Кушнернинг акасига тегишли компанияга сотиш фикридан қайтгани хабар берилган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: