NASA Ернинг ҳақиқий шаклини намойиш этди
NASA 15 йил давомида тўпланган маълумотлар асосида Ернинг янги геоид моделини тақдим этди. Модель фақат тортишиш кучи таъсири ҳисобга олинганда, Ер мукаммал шар эмаслигини ва шаклан картошкага ўхшашини кўрсатади.
Олимларнинг айтишича, тасвирдаги нотекисликлар яққол кўриниши учун 10 минг марта бўрттириб кўрсатилган. Аслида бу фарқлар оддий кўз билан кўринмайди ва Ер ичидаги массаларнинг нотекис тақсимлангани билан боғлиқ.
