Мўжтабо Хоманаий вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда
Сиёсий таҳлилчи Николас Лисак Эрон олий раҳнамоси Мўжтабо Хоманаийнинг “оғир аҳволда”лиги ҳақидаги хабарларни рад этиб, олий раҳбарнинг март ойининг ўрталаридаёқ вафот этганини ёзди.
“Бу бутун бошли томоша шунчаки Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) томонидан мурданинг ўлимини тасдиқлаш ва унинг ўрнига янада радикал ва муросасиз шахсни тайинлаш учун ишлатилаётган уятсизларча ҳийладир. Айтганларимни эслаб қолинг: режим қулайди. Эронга эркинлик”, дея ёзган таҳлилчи.
