Колумбияда 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди
АҚШ Геологик хизмати маълумотига кўра, зилзила эпицентри Колумбия пойтахти Боготадан тахминан 400 километр ғарбда жойлашган Чоко провинциясидаги Сан-Хосе Дел Палмар аҳоли пунктида бўлган.
Содир бўлган 7,4 баллик зилзила оқибатида жабрланганлар бор, шунингдек, биноларда жиддий шикастланишлар қайд этилди — Колумбиянинг Чоко провинцияси губернатори.
