Суиқасд хавфи сабабли Трамп Туркиядаги NATO саммитидан яширинча учиб кетди

Суиқасд хавфи сабабли Трамп Туркиядаги NATO саммитидан яширинча учиб кетди

У намойишкорона тарзда президент самолётига чиққан, аммо кейин уни ҳарбий Boeing’га ўтказишган.

​Трамп Анқарага 2025 йилда Қатардан совға сифатида олинган янги Boeing 747-8 самолётида келган эди. Ортга эса у Air Force One президент бортида қайтмоқчи бўлган ва бу ҳақда ижтимоий тармоқларида ўзи ёзиб қолдирган.

​Трамп телекамералар қаршисида самолёт бортига кўтарилган. Бироқ кейинроқ у бир нечта ёрдамчилари билан бирга Boeing C-32A ҳарбий-транспорт самолёти бортига ўтган. Нашр манбаларига кўра, президент кейтеринг (озиқ-овқат етказиш) автолифти ёрдамида бошқа самолётга ўтказилган.

​Аэропортдан олинган тасвирларда «биринчи борт»нинг бир томонида президент фойдаланган оддий трап, қарама-қарши томонида эса бортга овқат юклаётган юк машинаси кўринади. Унинг контейнери самолёт эшиги даражасига кўтарилган. Кеинроқ контейнер пастга тушгач, юк машинаси у ердан узоқлашиб, яқин атрофда турган C-32A томон ҳаракатланган.

​Президент бортида учаётган журналистлар (ҳамда Оқ уйнинг баъзи ходимлари) Трамп улар билан бирга самолётда эканига ишончи комил эди. Уларнинг сўзларига кўра, бортга кўтарилишганда Оқ уй ходимлари иллюминатор пардаларини ёпишни сўрашган.

​The Washington Post манбаларининг хабар беришича, ушбу махфий миссия Эрон томонидан Трампга суиқасд қилиниши мумкинлиги хавфи сабабли амалга оширилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: