Фарғонада лицензиясиз «Умра» ташкил қилган компания жаримага тортилди
Дин ишлари бўйича қўмита текшируви натижасида Риштон шаҳридаги «РИШТОН ПАРВОЗ ТРАНС» МЧЖ лицензиясиз «Умра» тадбирини ташкил этгани аниқланиб, компанияга жарима қўлланилди.
Юридик шахслар учун бундай ҳуқуқбузарлик жаримаси 200 БҲМ — 82,4 млн сўм этиб белгиланган.
Қўмита фуқароларни «Умра» зиёрати учун фақат ишончли ва лицензияга эга ташкилотлар хизматидан фойдаланишга чақирди.
