Эрон ТИВ: «Ҳормуз бўғози фақат Эроннинг буйруғи билан очилади ва ёпилади»
Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Ғарибободий АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ҳормуз бўғозини АҚШ ҳудуди деб эълон қилиш ниятидаги баёнотига муносабат билдирди.
Эронлик дипломат бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.
“Ҳормуз бўғозини ижтимой тармоқдаги нашрлар, самолёт ташувчилар, буйруқлар ёки сайловолди нутқлари билан эгаллаб олиш мумкин эмас. Эрон на таҳдидлар, на куч намойишларидан қўрқмайди”, деб ёзган у.
Дональд Трампга мурожаат қилиб, Ғарибободий АҚШ Эронга қарши урушдаги “стратегик ва жиддий мағлубиятларини” тан олиши кераклигини таъкидлади.
“Ҳормуз бўғози Эронга тегишли эди, Эронга тегишли эди ва Эронга тегишли бўлиб қолади. Бу бўғоз фақат Эроннинг буйруғи билан очилади ва ёпилади ва сиз ҳақиқий мағлубиятингизни тан олмагунингизча ва хаёлларингиздан воз кечмагунингизча, Эрон Ҳормуз бўғозини блокировка қилишда давом этади”, деб таъкидлади у.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп илгари АҚШ денгиз флоти Ҳормуз бўғозини тўлиқ блокировка қилганини эълон қилган эди.
«Эронни тўлиқ мағлуб этганимиздан сўнг, мен тез орада Ҳормуз бўғозини АҚШ ҳудуди деб эълон қиламан», деди Оқ уй президенти.
Ўз навбатида, Эрон расмийлари агар АҚШ мунтазам равишда аралашишда давом эца, денгиз блокадасини жорий қилса ва 17 июнь куни Теҳрон ва Вашингтон ўртасида имзоланган келишувга риоя қилмаса, Ҳормуз бўғози очилмаслигини таъкидладилар.
Дональд Трамп шунингдек, АҚШ Ҳормуз бўғози устидан «тўлиқ назорат»га эга эканлигини ва уни сақлаб қолишга қодир эканлигини таъкидлади.
