Россия Олий суди “Яблоко” партиясининг Давлат Думаси сайловларидан четлатиш иши бўйича апелляциясини рад этди

Россия Олий суди “Яблоко” партиясининг Давлат Думаси сайловларидан четлатиш иши бўйича апелляциясини рад этди

Мазкур иш судя Владимир Зайцев бошчилигидаги ҳайъат томонидан кўриб чиқди, айнан у 2018 йилда Алексей Навалнийни президентлик сайловларидан четлатишни қонуний деб топган эди.

Суд “Яблоко”нинг барча илтимосномаларини рад этди. Иш материалларига, бошқалар қатори, Лев Ошанин меросхўрининг “Пуст всегда будет солнце” қўшиғи матнидан фойдаланишга берган ёзма розилигини, сунъий интеллект ёрдамида генерация қилинган тасвирлардан фойдаланишга рухсат берувчи ChatGPT’нинг оммавий қоидаларини, шунингдек, “Левада-Центр” раҳбарининг “Яблоко” томонидан ташвиқот материалларида марказ тадқиқотлари маълумотларини тақдим этишга берган расмий розилигини қўшиб қўйиш рад этилди.

Суд мажлиси вақтида Москвадаги Олий суд биноси олдида партиянинг ўнлаб тарафдорлари тўпланди. Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, 70 дан ортиқ киши қўлга олинган. Кейинроқ уларнинг аксарияти қўйиб юборилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: