1-босқич талабалари учун ётоқхонага ариза бериш бошланди

1-босқич талабалари учун ётоқхонага ариза бериш бошланди

2026-2027 ўқув йилида ОТМнинг 1-босқичига тавсия этилган абитуриентлар учун талабалар турар жойига жойлашиш бўйича ариза топшириш хизмати ишга туширилди. Аризалар 18 августдан Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали қабул қилинади.

1-босқичга тавсия этилган абитуриентлар энди талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза топширишлари мумкин.

Ариза Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали берилади.

Талабаларни ётоқхоналарга жойлаштириш белгиланган тартиб ҳамда мавжуд бўш ўринлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Амалдаги регламентга мувофиқ, дастлаб имтиёз ва устуворликка эга талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади. Шундан кейин қолган бўш ўринлар умумий рўйхатдаги талабаларга навбат асосида тақсимланади.

Бунда 1-курс талабалари учун талабалар турар жойларидаги ўринларнинг 55–65 фоизгачаси ажратилиши белгиланган.

Шу тариқа, 2026-2027 ўқув йилида биринчи босқичга ўқишга тавсия этилган талабгорлар 18 августдан ётоқхонага жойлашиш учун электрон ёки Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилиши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: