Европалик фермерлар «ҳалокатли даражадаги паст ҳосил»дан огоҳлантирди

Европалик фермерлар «ҳалокатли даражадаги паст ҳосил»дан огоҳлантирди

Франция, Италия ва Испаниядаги сабзавот ва дон ишлаб чиқарувчилари узоқ давом этган, рекорд даражадаги иссиқлик тўлқинлари қурғоқчилик билан бирга кечганлиги сабабли «ҳалокатли даражада паст ҳосил» ҳақида хабар беришди. Бу ҳақда The Guardian маълумот берди.

​Европанинг энг йирик дон ишлаб чиқарувчиси бўлган Францияда маккажўхори ҳосили 35% га камайиб, 9 миллион тоннага етиши кутилмоқда, бу пасайиш охирги марта 1980 йилда кузатилган эди. Сабзавот ишлаб чиқариш ҳам сезиларли даражада камайди: қовоқ учун 25%, нўхат учун 40%, брокколи учун 60% ва артишок учун 50% дан 100% гача.

Франция Қишлоқ хўжалиги вазирлиги статистика хизмати маълумотларига кўра, қишки чорва моллари учун пичан тайёрлаш 1989-2018 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан тахминан 30% га паст бўлган.

​Ўртача ва кучли қурғоқчилик Италия қишлоқ хўжалиги ерларининг тахминан 60% га таъсир кўрсатди. Фермерлар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари миллий ташкилотининг маълумотларига кўра, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги, шунингдек, мева-сабзавот ишлаб чиқариш кескин пасайди, сўт ишлаб чиқариш эса 20% га камайди. Испанияда Кастилия ва Леонда ғалла ҳосили ўтган йилга нисбатан 35%, Мадрид минтақасида 49% ва Андалусияда 24% га кам. Қўй ва эчки сути ишлаб чиқариш ҳам мос равишда 6,5% ва 10,8% га камайди. Испания Виночилар Миллий Федерацияси 2026 йилда ишлаб чиқаришнинг 20% га пасайишини башорат қилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: