Қозоғистонда ишлаб чиқарилган Coca-Cola дунёда энг яхшиси деб топилди
Қозоғистондаги Coca-Cola заводи «Кандлер кубоги» (Candler Cup) сифат мукофотига сазовор бўлди.
Ушбу мукофот Coca-Cola компаниясининг турли заводлари ўртасидаги танловда энг юқори сифатли Coca-Cola ичимлигини ишлаб чиқарган корхонага берилади.
Шу тариқа, Қозоғистонда ишлаб чиқарилаётган Coca-Cola маҳсулоти дунёдаги энг сифатли оригинал кола сифатида эътироф этилди.
