Ўзбекистон терма жамоаси Аргентина билан ўйнаши кутилмоқда

Ўзбекистон терма жамоаси Аргентина билан ўйнаши кутилмоқда

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Аргентинага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Нуфузли ESPN Argentina маълумотига кўра, баҳс 30-сентябрь куни Хитойда ташкил этилади. Учрашув ўтказиладиган аниқ шаҳар ва стадион ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Аргентина билан ўйиндан олдин, 24-сентябрь куни Тошкентда Эронни қабул қилиши, 6-октябрда эса Жанубий Кореяга қарши сафарда майдонга тушиши режалаштирилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: