АҚШ Эроннинг учта танкерига зарба берди

АҚШ Эроннинг учта танкерига зарба берди

АҚШ Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (КҚИР) томонидан Америка ҳарбий кемалари томон баллистик ракеталар учирилганидан сўнг, Эроннинг учта нефть танкерига зарба берди.
АҚШ Марказий қўмондонлиги маълумотларига кўра, авианосец ва эсминец ракета ҳужумларидан қочишга муваффақ бўлган, америкалик ҳарбийлар орасида қурбонлар йўқ.

Бунга жавобан АҚШ кучлари M/T Downy танкерини Ҳарқ ороли яқинида, M/T Stark 1 танкерини эса Жаск ҳудудида сафдан чиқарган. Уммон қўлтиғида юксиз турган учинчи танкер — M/T Kylo эса зарбалар натижасида бутунлай йўқ қилинган.

Вашингтон ушбу кемалар КҚИР ва у билан боғлиқ қуролли гуруҳларни молиялаштирувчи, миллиардлаб долларлик «соя тармоғи» билан алоқадор эканини билдирди.

Пентагон раҳбари Пит Хегсет Эрон томонидан АҚШ кемаларига янги ҳужумлар уюштирилса, Вашингтон Эрон танкер флотига қарши зарбаларни давом эттириши мумкинлигини маълум қилди.

Эрон расмийлари эса АҚШ ҳужумларига кескин жавоб беришга ваъда берди. Вазият Ҳормуз бўғози атрофидаги қарама-қаршилик кучайиб бораётган бир пайтда кескинлашмоқда. Мазкур бўғоз жаҳон нефть таъминоти учун стратегик аҳамиятга эга.

Дўстларингизга ҳам юборинг: