Исроил Кирпиченкога қўйилган айбловларни ошкор қилди

Исроил Кирпиченкога қўйилган айбловларни ошкор қилди

Исроил суди Россия-Исроил фуқароси, тарихчи ва TRT рус тилидаги колумнисти Артём Кирпиченок иши бўйича айрим маълумотларни ошкор қилишга рухсат берди.

Маълум қилинишича, унга хорижий махсус хизматлар билан ҳамкорлик қилиш ва Исроил давлат хавфсизлигига қарши фаолият билан боғлиқ айбловлар қўйилган. Аниқ жиноий моддалар ҳозирча махфий сақланмоқда.

Кирпиченок 2 август куни Еревандан Исроилга келганидан сўнг Бен-Гурион аэропортида ҳибсга олинган. Унга дастлаб 20 кун давомида адвокат билан учрашишга рухсат берилмаган, ҳибс муддати эса бир неча бор узайтирилган.

Тарихчининг адвокати Инна Лед айбловларни рад этиб, унинг мижози Исроилнинг махфий маълумотларига эга бўлмаганини ва давлат хавфсизлигига зарар етказмаганини билдирмоқда.

Ҳозирда Кирпиченок Аялон қамоқхонасида сақланмоқда. Уй қамоғига ўтказиш ҳақидаги илтимос суд томонидан рад этилган.

Исроил расмийлари ишнинг катта қисмини махфий сақламоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: