Яшнободдаги мактабда 3-синф ўқувчиси оғзига номаълум жисм солингани аниқланди

Яшнободдаги мактабда 3-синф ўқувчиси оғзига номаълум жисм солингани аниқланди

Болалар омбудсманига кўра, 3-синфда ўқийдиган Т.М. юқори синф ўқувчилари томонидан таҳдид қилинган. Бола қаршилик кўрсатганига қарамай, унинг оғзига номаълум жисм солинган ва у жисмни ютиб юборган. 5 сентябрь куни боланинг соғлиғи ёмонлашиб, қорни қаттиқ оғригани сабаб шифохонага ётқизилган. Текширувда ички органларида ёт жисм аниқланиб, шошилинч операция орқали олиб ташланган. Ҳозир боланинг аҳволи қониқарли, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Боланинг онаси эса ижтимоий тармоқдаги саҳифасида фарзанди мактаб ҳожатхонаси ёнида икки ўқувчи томонидан қўрқитилгани ва оғзига темир магнитли билагузук тиқилганини ёзган. Унинг айтишича, билагузук ичакка тушиб, бола кучли оғриқ билан шифохонага олиб борилган. Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Болалар омбудсмани вазиятни жойига чиққан ҳолда ўрганмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: