Эронда одамлар бўлган самолёт осмонда «парчаланиб кетди»: унинг бир қисми ҳавода узилиб тушган
Эроннинг Sepehran авиакомпаниясига тегишли Boeing 737 самолётида учишдан кўп ўтмай шасси ғилдирагининг покришкаси узилиб кетган.
Самолёт кучли тебрана бошлаган, кучли вибрация туфайли салондаги багаж жавонлари ҳам шикастлана бошлаган.
Пилотлар зудлик билан самолётни орқага буриб, Машҳад шаҳрида фавқулодда қўнишни амалга оширган.
Яхшиямки, барча йўловчилар омон қолган, жабрланганлар йўқ. Йўловчилар фақат енгил қўрқув билан қутулиб қолишган.
