Haaretz: Исроил Ҳусийларга қарши уруш бошлашдан чўчимоқда
Исроил ҳарбийлари мамлакат раҳбариятини Ҳусийларга қарши тўғридан-тўғри зарба беришдан воз кечишга чақирмоқда. Бунга сабаб — Ҳусийлар Саудия томонидан қўллаб-қувватланаётган кучларга жиддий зарба бериб, Боб-ал-Мандаб бўғози устидан назоратни кучайтиргани айтилмоқда.
Ғазо ва Ливандаги кучлардан фарқли равишда, Ҳусийлар Исроил билан боғлиқ денгиз қатновини самарали издан чиқариши, шунингдек, Исроил манфаатларига бевосита зарба бериши мумкин.
Шу боис, Haaretz ёзишича, Исроил мудофаа кучлари раҳбарияти «таҳдидга нисбатан кенгроқ минтақавий жавоб» беришни, яъни Ҳусийларга қарши бошқа давлатлар курашишини маъқул кўрмоқда. Нашр бундай ёндашувни Эрон билан можаро мисолида ҳам қўлланган стратегия сифатида баҳолайди.
