Эрон АҚШ ҳарбий базаларига катта зарар етказган
CBS телеканали Саудия Арабистони ва Қувайтдаги АҚШ ҳарбий базаларининг ҳозирги ҳолати акс этган янги суратларни эълон қилди.
АҚШ ҳарбийлари томонидан олинган кадрларда Саудия Арабистонидаги Султон авиабазасида Boeing E-3 Sentry самолёти йўқ қилингани, Қувайтдаги Бьюринг лагерида эса ҳарбий техника ва авиация объектлари зарарлангани кўрсатилган.
АҚШ Мудофаа вазирлиги шу ҳафта эълон қилган ҳисоботга кўра, Эрон билан урушда $3,7 млрдлик ҳарбий техника йўқотилган, жумладан 60 та самолёт.
Пентагон эса бу рақамларга изоҳ беришдан бош тортган.
