Дрон Курск атом электр станциясининг совутиш минорасига урилди
МАГАТЭ пайшанба куни эрталаб Россиядаги Курск атом электр станциясининг ишлайдиган энергия блокидаги совутиш минорасига дрон ҳужуми ҳақида хабар берди.
Бу ҳақда МАГАТЭ ижтимоий тармоқ саҳифасида хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа содир бўлган пайтда реактор блоки ишлаётган эди, аммо унинг иш режими ўзгаришсиз қолди. Ёнғин содир бўлмади.
«Ядровий иншоотларга зарбалар қабул қилиниши мумкин эмас, чунки улар ядровий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин», деди МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси.
У шунингдек, ядровий авария хавфини олдини олиш учун максимал даражада ҳарбий вазминликка чақирувини такрорлади.
